Термиз туман ҳокимлигида ҳар ҳафтанинг жума кунлари фуқаролар учун қабул ташкил этилган бўлиб, туман ҳокими ва туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари томонидан доимий равишда шахсий ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Бугунги фуқаролар қабулини туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шухрат Қаландаров ўтказди ва фуқаролар томонидан қилинган ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида жойида кўриб чиқилди.
Қабулда фуқароларнинг 10 та турли мазмундаги мурожаатлари қабул қилиниб, шундан 5 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ижроси муддат талаб қиладиган 3 та мурожаат масъулларга юклатилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024