Вилоят раҳбари мазкур маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари ҳамда аҳоли яшаш тарзи билан яқиндан танишгач, Янгиер маҳалласи ҳудудидаги 36-сонли мактабда вилоят Халқ қабулхонаси мудири, тегишли вилоят бошқарма бошлиқлари, Термиз тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳокимнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда туманда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари талаб даражасида эмаслигини, бу борада масъуллар етарли даражада ишни ташкил қилмаганлигини танқид қилиб, бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларни санаб ўтди.
Шунингдек, вилоят ҳокими маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси билан суҳбатда бўлиб, ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни самарали ташкил этиш бўйича зарурий тавсиялар берди.
Шундан сўнг, масъуллар хонадонларда бўлиб, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш борасида қилинаётган ишлар билан танишишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024