Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш бош мақсад!

Куни-кеча вилоят ҳокими Тўра Боболов Термиз туманининг Янгиер ва Бунёдкор маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилгани ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш борасида масъулларга вазифалар юклагани ҳақида хабар берилган эди.

Белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли электр энергияси таъминотини яхшилаш учун бетон устунлар ўрнатиш ва тармоқ линияларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Янгиер маҳалласида 20 дона янги бетон устунлар ўрнатилган бўлса, Бунёдкор маҳалласида янги ўрнатилган бетон устунларга 300 метр тармоқ линияларини тортиш ишлари амалга оширилди.

Маҳаллаларда коммунал соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, ишлар режа асосида олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 51 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс