Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул – муаммоларни манзилли ҳал этиш омили

Термиз туманида вилоят Солиқ бошқармаси ва туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди. Солиобод маҳалласида жойлашган 4-сектор штабида ўтказилган сайёр қабулда вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Ёдгоров ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Э.Жўрақулов иштирок этиб, фуқаролар мурожаатларини қабул қилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг 27 та мурожаати қабул қилиниб, 7 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ижроси муддат талаб қилганлиги сабабли ижрочиларга йўналтирилиб, муддат белгиланди.

Сайёр қабулдан кейин туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Э.Жўрақулов ёрдам муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс