Термиз туманида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Сайдулла Абдураимов, вилоят Молия бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек Чориев ҳамда тумандаги мутассадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Очиқ Бюджет” порталининг мазмун- моҳияти тўғрисида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон Қарори ва “Очиқ Бюджет” порталининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда аҳоли томонидан билдириладиган таклифлар йўналишлари бўйича маълумотлар ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, семинар давомида бюджет харажатларини тартибга солиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, аҳоли хабардорлигини ошириш ва уларнинг бюджет жараёнини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш имкониятларини ташкил этиш тўғрисида тўлиқ тушунчалар бериб ўтилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024