Туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан “Аҳоли саломатлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида Термиз туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Абдисалом Зиёев, тумандаги тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этишди.
Очиқ мулоқот давомида ҳозирги мураккаб пандемия даврида фуқаролар саломатлигини асраш борасида тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишлар, вакцинациялаш жараёнларининг бориши, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида халқаро грандларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Жойлардаги тиббиёт муассасаларининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати, касалликларни барвақт аниқлаш ва унинг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзи тарғиботини амалга оширишда олиб борилаётган ишлари қониқарсиз ташкил этилаётганлиги қайд этилиб, бу борадаги ишларни сифатли ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Очиқ мулоқот танқидий руҳда олиб борилди ва соҳадаги муаммолар бўйича масъуллардан жавоблар олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024