Сурхондарё вилоятида иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудудлар сифатида 195 та маҳалла танлаб олинган. Шундан, Термиз туманида 2 та маҳаллада йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ишларини олиб бориш белгиланган.
Бугун белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Намуна” маҳалласидаги ички йўлларни тошлаш ишлари бошлаб юборилди. Туман ҳокимлиги, туман Халқ қабулхонаси, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда маҳалланинг икки кўчасидаги тупроқ йўллари тошланиб, таъмирланди. Тадбирга 10 та оғир юк машинаси ва 3 та махсус техника жалб қилинди.
Энди “Намуна” маҳалласининг Тараққиёт1 ва Тараққиёт2 кўчалари аҳолиси қишнинг қор-ёмғирли кунларида лой кечиб юришмайди. Маҳаллада жами 3,5 километр тупроқ йўлларни тошлаш ва таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024