Давлатимиз Раҳбарининг жорий йил 28 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги барча умумтаълим мактаблари кечки пайт маҳалла ёшлари учун очилмоқда. Ёшлар бу ерда спорт билан шуғулланишлари, компьютер технологияларини ўрганишлари ҳамда китоб мутолаа қилиш учун кутубхонадан фойдаланишлари мумкин.
Маҳалла етакчилари ва мактаб маъмуриятлари томонидан бу борада чора-тадбирлар белгиланиб, ёшлар ўртасида турли мусобақа ва кўрик танловлар ҳам ўтказиш йўлга қўйилди.
Куни-кеча вилоят ҳокимининг ўринбосари Илҳом Сапаров Термиз туманида бўлиб, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев ва туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-Сектор раҳбари Эркин Жўрақуловлар ҳамроҳлигида мактабларда кечки пайт ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Ташриф давомида вилоят ҳокимининг ўринбосари Илҳом Сапаров ёшларга яратилган шароитлар ва берилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, спорт билан шуғулланиш ҳамда ўз билим ва махоратларини оширишлари ҳақида тавсияларини бериб ўтди.
Шу ўринда туманимизнинг барча ёшларига ўз маҳаллангиз ёки қўшни маҳаллалардаги мактаблар эшиклари таълим жараёнлари якунлангандан сўнг, кечки пайт сиз учун очиқ эканлигини, спорт билан шуғулланиш ва билим ҳамда махоратларингизни ошириш учун шарт-шароитлар яратилганлигини маълум қиламиз.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024