Хабарингиз бор тумандаги 29 та маҳалалада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлаган. Ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шухрат Қаландаров ҳар бир ҳоким ёрдамчисига туман ҳокимлиги томонидан ажратилган замонавий компьютер техникаларини топширди.
Ҳозирги кунда ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда хатловлар ўтказиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишларни тизимли ташкил этиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шухрат Қаландаров ҳоким ёрдамчиларига тегишли кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024