Ҳар ҳафта жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий маърифат соати ташкил этилмоқда.
Бугунги “Сиёсий-маърифат соати”ни ҳам Термиз тумани ҳокимлигининг аппарат ходимлари, ташкилот ва муассаса раҳбарлари онлайн қузатиб боришди.
Онлайн ўқувда спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:
Алишер Навоийнинг давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлари;
Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари;
Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти).
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024