Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар учун шеърҳонлик кечаси ташкил этилди

Мактаблардаги спорт заллари, ўйингоҳлар, кутубхона ва компьютер синфлари кечки соатларда, таълим жараёнлари якунлангандан сўнг маҳалла ёшларига фойдаланиш учун очиб берилмоқда. Бунинг натижасида ёшлар кечки бўш вақтларини мазмунли ўтказишиб, фойдали машғулотлар билан банд бўлишмоқда.

Куни-кеча “Қорахон” маҳалласида жойлашган 23-сонли мактабда ўзгача тадбир ташкил этилди. Маҳалла ёшлари билан катта ёшдаги аҳоли вакиллари ҳам иштирок этган тадбирда шеърхонлик кечаси ўтказилди, ёшлар томонидан турли шеърлар ўқилиб, миллий созларда куй-қўшиқлар ижро этилди.

Тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда ҳамда мактабларда куннинг кечки пайтларида ташкил этилмоқда. Кечки бўш вақтини мазмунли ва фойдали машғулотларга ажратмоқчи бўлган туманимиз ёшларини ўз ҳудудидаги ёки қўшни маҳаллалар ҳудудида жойлашган мактабларга келишларини сўраймиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс