Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Янгиобод” янгиланиш касб этмоқда

Туманда иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудудлар сифатида “Намуна” ва “Янгиобод” маҳаллалари танлаб олинган. Ушбу маҳаллаларда йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини олиб бориш белгиланган.

Туман йўлсозлари “Янгиобод” маҳалласидаги 1,2 км масофадаги ички йўлларга тош тўкиб, таъмирлаш ишларини олиб боришди. Маҳаллада туман Газ таъминот корхонаси томонидан 120 метрдан зиёд газ қувурларида бўёқлаш ишлари амалга оширилди. Электр энергияси таъминотини барқарор таъминлаш мақсадида тармоқлар туман Электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан тармоқлар кўздаг кечирилиб, тозалаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бир сўз билан айтганда оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган “Янгиобод” маҳалласида янгиланишлар амалга ошмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс