Термиз тумани ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида “Армия ва ҳалқ бирдамлиги” шиори остида ҳарбий Ватанпарварлик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Бугунги тадбирлар Термиз тумани “Айритом” маҳалла фуқаролар йиғинида ва ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган 24-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. Унда вилоят ҳарбий горнизонининг ҳарбий оркестр жамоаси иштирок этиб, йиғилганлар учун ҳарбий куй-қўшиқлар ижро этишди.
Тадбирда ҳарбийлар ҳаёти ва унинг машаққати ҳамда шарафи тўғрисида сўзланди. Ўқувчилар ва ёшлар ҳарбийлар ҳаёти билан танишишлари учун “Термиз” дала полигонида очиқ эшиклар кунлари ташкил этилиши белгиланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024