Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Куни-кеча “Aks-sado” телеграм каналида Термиз тумани “Гулистон” маҳалласидаги Гулистон-Солиобод кўчасининг 400 метр йўли таъмирланмай қолгани ҳақида танқидий пост эълон қилинди. Ушбу ҳолат туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Мазкур мурожаат юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Шухрат Рахмонқулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Гулистон” маҳалласининг Гулистон-Солиобод кўчасида бўлишиб, ҳолатни жойида ўрганиб чиқишди. Ҳақиқатдан ҳам ушбу кўча таъмирга мухтож бўлиб, жорий йил 6-7 феврал кунлари кучли ёмғир ёғиши натижасида кўчада сув тўпланган ва аҳоли томонидан кўчанинг ҳар икки ёнида ҳам деворлар қурилиши ва кўча қисқариши натижасида тўпланган ёмғир суви оқиш йўллари беркилиб, кўчани ўзида тўпланган ва лойгарчилик юзага келган.

Ушбу кўчани тошлаш ва таъмирлаш мақсадида лойиха ташкилоти “Термиз Автойўл лойиха” МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди ҳамда “Сурхондарё йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКга таклиф киритилди.

Лойиҳа таклифига асосан мурожаатдаги кўчанинг 400 метр қисмини 2022 йил 3-чорагида шағал-тупроқ қопламаси билан таъмирлаш режалаштирилган.

Шу ўринда аҳоли вакилларидан ички йўлларни белгиланган муҳофаза қисмларида ҳар хил қурилишларни амалга оширмасликни ҳамда кўчада тўпланадиган ёмғир ва бошқа сувларнинг чиқиб кетиш йўлларини ёпиб қўймасликларини сўраймиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс