Ўзбек адабий тили ва адабиётининг асосчиси, шоир, олим, маърифатпарвар, файласуф, мусиқашунос, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳирот шаҳрида таваллуд топган.
Навоий мантиқ, фалсафа, риёзиёт ва бошқа фанлар билан ҳам шуғулланган. Шоир ўзбек ва форс-тожик тилларида бир қанча шеърлар битиб, икки тил билимдони сифатида шуҳрат қозонади. Ўзбек тилидаги шеърларида “Навоий” (“наво” - куй сўзидан), форс-тожик тилидаги шеърларида эса асосан “Фоний” (“фано” - вақтинча, ўткинчи сўзидан) ва баъзан “Навоий” тахаллусини қўллайди. Алишер Навоийнинг ижоди улкан. Олти достонининг ҳажми 60 000 га яқин мисрани ташкил этади.
Термиз туманидаги таълим муассасаларида Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 581 йиллиги муносабати билан тадбирлари ташкил этилиб, ғазалхонлик кечалари ўтказилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024