Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳар ҳафта жума кунлари вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакиллари учун доимий тарзда Сиёсий маърифат соати ташкил этиб келинмоқда.
Бугунги ўқув соатини туман ҳокими, тармоқлар бўйича ўринбосарлари ҳамда ҳокимлик аппарат ходимлари онлайн кузатиб боришди.
Ўқув соатида Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлари;
Маҳаллаларда иш ўринлари яратиш ва оилалар даромадини кўпайтиришнинг янги тизими;
Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти).
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Эслатиб ўтамиз, ўқув соатини Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.
Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024