Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳоким ёрдамчилари хотин-қизларни иш билан таъминлашда кўмаклашмоқда

Жорий йил январ ойидан бошлаб ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлади. Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаларидан бири бу аҳолини иш билан таъминлаш орқали оилаларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ва қамбағалликни қисқартириш ҳисобланади.

Аввал хабар берилганидек, туманда жойлашган “Инденим текстил” корхонасида 1500 та иш ўрни учун хотин-қизларни ишга қабул қилиниши эълон қилинган эди. Ҳоким ёрдамчилари маҳаллалардаги хотин-қизлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориб, ишлаш истагида бўлган фуқароларни корхона фаолияти, иш шароитлари билан таништириб, уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашмоқдалар.

Шунингдек, ишлаш истагида бўлган хотин-қизларни ўз маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиларига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс