Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Бошқарма бошлиғи кубоги” совриндорлари тантанали тақдирланди

Куни-кеча хабар берганимиздек, Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Термиз туманининг олис, чегара олди ҳудудда жойлашган “Гулбаҳор” маҳалласида ёшлар ўртасида беш ташаббус доирасида ҳар бир йўналиш бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” учун спорт мусобақалари ва кўрик танловлар ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирда Гулбаҳорлик ёшлар, ҳудудда жойлашган ҳарбий қисм аскарлари, тумандаги ташкилотлар вакиллари ҳамда туманнинг бошқа маҳаллаларидан ташриф буюрган ёшлар маданият, санъат, спорт, китобхонлик, IT технологиялар бўйича ўзаро куч синашишди. Ҳарбийлар томонидан ҳарбий ватанпарварлик чиқишлари ва ҳарбий техникалар кўргазмалари намойиш этилди.

Тадбирнинг якуний қисмида гала концерт дастури ва ғолибларни тантанали тақдирлаш тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи А.Эшматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Сапаров, Термиз тумани ҳокими Ш.Уриновлар иштирок этишиб, ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари ҳамда кубокни тантанали топширишди.

Мусобақалар якунларига кўра футбол бўйича 1-ўринни Гулбаҳор маҳалласи Шодлик кўчаси, 2-ўринни Тинчлик кўчаси, 3-ўринни А.Навоий кўчаси ёшлари жамоаси қўлга киритди. Футбол мусобақасида 1-ўринни қўлга киритган жамоага 5 миллион сўм ва “Бошқарма бошлиғи кубоги”, 2-ўринни қўлга киритган жамоага 4 миллион сўм ва 3-ўринни қўлга киритган жамоага 3 миллион сўм пул мукофотлари ваучерлари ҳамда ҳар бир жамоа аъзосига қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.

Бундан ташқари беш ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича қўшиқ ижрочилиги, расм чизиш, амалий санъат турлари бўйича, иккинчи йўналишда волейбол, арқон тортиш, армрестлинг мусобақалари, учинчи йўналишда кибер спорт мусобақалари, тўртинчи йўналишда Навоийхонлик, Бобурхонлик, Китобхонлик, Мушоира танловлари ҳамда “Заковат” Интелектуал ўйинлари бўйича ғолиблар аниқланиб, ҳар бир совриндорга қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс