Бугун Термиз тумани “М.Эштемиров” маҳалласида жойлашган 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий тарзда қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур мактабгача таълим ташкилоти биноси 1989 йил қурилган бўлиб, 140 ўринга мўлжалланган эди. “М.Эштемиров” маҳалласида 2021 йилда амалга оширилган “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида муассасани капитал реконструкция қилиш учун 2 млрд 469 млн сўм йўналтириб, бино 210 ўринга мўлжалланиб тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Барча шарт-шароитларга эга бўлган мактабгача таълим ташкилотининг очилиши маҳалла ҳудудида яшовчи ота-оналарнинг хурсанд қилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024