Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Вояга етмаган ёшлар учун ҳарбий-ватанпарварлик куни ўтказилди

Туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан таълим муассасаларида таҳсил олаётган бир гуруҳ вояга етмаган ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга ҳарбийларнинг бир кунлик фаолиятлари билан таништириш мақсадида туманда жойлашган 18299-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий-ватанпарварлик куни ташкил этилди.

Тадбирга жалб қилинган 11 нафар ўқувчи-ёшлар туман ҳокимлиги ҳузуридаги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Б.Арзиев ва ҳарбий қисм раҳбарияти ҳамроҳлигида ҳарбийлар ҳаёти ва ҳарбий қисм фаолияти билан яқиндан танишишди. Ўқувчи-ёшлар бир кун ўзлари ҳарбий бўлиб, ҳақиқий ҳарбийлик ҳаёти ва кунлик машғулотларини ўташди.

Бу каби тадбирларни ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда ташкил этишимиз болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳақиқий интизом эгалари бўлиб вояга етишларига хизмат қилади – дейди Б.Арзиев.

Ёшлар бир кунлик тадбирлардан сўнг ўз уйларига қайтарилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 52 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс