Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округи ва вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда “Термиз” дала полигонида “Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида” шиори остида тумандаги маҳаллалар ёшлари билан ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилмоқда.
Фестивалда тумандаги маҳаллалардан ташриф буюрган ёшлар ўртасида спортнинг кураш, валейбол, миллий ўйинларимиздан от чоптириш каби мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, ёшлар ҳарбий полигон фаолияти, ҳарбий техникалар ва қуроллар билан танишиш билан бирга ҳарбийлар назоратида айрим қуроллардан ўқ отиш синовларида ҳам иштирок этишмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024