Бугун Термиз туманида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали томонидан маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ходими А.Шукуров томонидан “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун моҳияти, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш рейтинг тизими, давлат хизматчиларини доимий равишда малакасини ошириб бориш мақсадида ташкил қилинган ilm.argos.uz тизимидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Семинар-тренинг давомида ҳар бир мавзу аниқ мисоллар орқали маҳалла етакчиларига тушунтирилиб, уларнинг иш фаолияти давомида фойдаланиши мумкин бўлган муҳим манбалар ва ресурслар тавсия этилди.
Семинар-тренинг сўнгида маҳалла етакчилари билан савол-жавоблар ўтказилиб, барча саволларга мутахассис томонидан жавоб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024