Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туманда 2022 йилда 3 та янги мактаб фаолиятини бошлайди – матбуот анжуманидан

Термиз тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев иштирокида Термиз туманида янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида туман халқ таълими бўлими масъул ходимлари, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.

Матбуот анжумани аввалида туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев иштирокчиларга туманда янги мактаблар қуриш ва мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Унга кўра туманда 2022 йилда 3 та янги мактаб фаолиятини бошлайди, жорий йилда “Гулистон” маҳалласида янги мактаб ва 30-сонли мактабга қўшимча ўқув биноси қурилиши бошланади.

Шунингдек, ўтган 2021 йил ва жорий 2022 йилда тумандаги мавжуд 28 та умумтаълим мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг таълим олишлари учун замонавий шарт-шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳусусида ҳам маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманининг асосий қисми савол-жавоблар билан ўтди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди. Шунингдек, таълим жараёнларини ташкил этиш ва сифатини ошириш борасида бир қатор таклифлар билдирилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс