Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев Термиз туманида бўлиб, туманнинг “Бунёдкор” маҳалласида жойлашган кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди.
Танишув жараёнида “Арзон плюс маҳсулоти” МЧЖнинг ўзига хос ҳомашёдан гилам ишлаб чиқариш корхонаси депутатнинг эътиборини тортди. Ушбу корхона пластик толадан гилам ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, нақшинкор кўринишдаги, турли ўлчамли гиламлар намлик ва совуқни ўтказмаслик хусусиятига эга. Арзон ҳом ашёдан фойдаланган ҳолда корхона томонидан йилига 1 миллион дона гилам ишлаб чиқарилади.
Депутат корхона раҳбари С.Абдулманнонов ҳамроҳлигида ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024