Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.

Бугунги “Сиёсий-маърифат соати”да туман ҳокимининг ўринбосарлари, аппарат ходимлари, ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Ўқув соатида спикерлар томонидан Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш мақсадлари (Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг биринчи устувор йўналиши мазмун-моҳияти), ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти) ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, ўқув соатида юртимизда ва хорижда бўлаётган янгиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс