Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугун ижтимоий тармоқларда Термиз тумани “Нурли диёр маҳалласида яшовчи Галибова Ситоранинг болалар нафақаси олиш борасидаги эътирозли мурожаати эълон қилинди. Ушбу мурожаат Термиз туман Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан мурожаат муаллифи иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан аризаларни кўриб чиқиш, болалар нафақасини тайинлаш ёки рад этиш тартиблари белгиланган.

Ҳақиқатдан ҳам фуқаро С.Галибова 2021 йил 7 октябрь куни “Нурли диёр” маҳалла фуқаролар йиғинига болалар нафақаси тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат қилган. Ушбу ариза Термиз туман Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мутахассиси томонидан белгиланган тартибда “Ягона реестр” АТ дастурига ID-7091762 рақам билан киритилган.

Ариза “Ягона реестр” АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда ахборот алмашилганда, С.Галибованинг турмуш ўртоғи Ж.Маматқулов “Сурхон Намуна Сервис Метан” (СТИР-306075923) МЧЖда механик лавозимида ишлаб (2021 йил июнь ойида 2 273 409 сўм, июль ойида 2 968 074 сўм, август ойида 2 805 034 сўм) ўртача 2 682 172 сўм иш хақи олаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Тизим томонидан автоматлаштирилган ҳолда даромаларни ҳисоблаш амалга оширилганда оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад Низомнинг 7-бандида белгиланган мезондан (белгиланган мезон 440 минг сўм) ошганлиги, яъни ҳар бир оила аъзосига 536 434 сўмдан
(2 682 172/5=536434,47) тўғри келганлиги сабабли болалар нафақаси тайинлаш рад этилган.

С.Галибованинг телефон рақамга 10711 қисқа рақамидан келган СМС хабардаги ID-7807659 рақам Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Шоликорлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Алимардонова Жанғилга тегишли бўлиб, мобил алоқа компаниясининг техник хатолиги сабабли нафақа тайинланганлиги тўғрисидаги СМС хабарнома С.Галибованинг телефон рақамига жўнатилган.

Суҳбат давомида фуқарога ҳолат юзасидан тўлиқ тушунтириш ишлари олиб борилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 59 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс