Кейинги йилларда юртимизда “Армия ва халқ бирдамлиги” деган термин шаклланган бўлиб, ҳарбийлар ҳам халқ билан ишлаб, кўмакка мухтож оилалар ҳолидан хабар олиш ва уларга ёрдам бериш ишларини маҳаллалар билан ҳамкорликда амалга ошириб келишмоқда.
Навбатда хайрли тадбирда Термиз туманида жойлашган 9232-сон ҳарбий қисм ташаббуси билан “Гулбаҳор” маҳалласида яшовчи, кўмакка мухтож, “Темир дафтар”га киритилган Тамара Будянскаянинг яшаш уйининг том қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ҳарбий қисм ҳомийлигида ва кўмагида амалга оширилган таъмирлаш ишларида маҳалла ходимлари ҳамда кўнгиллилар яқиндан ёрдам беришди.
Бундан аввал ҳам 9232-сон ҳарбий қисм томонидан ёрдамга мухтож оилаларга кўмак кўрсатилиб келинган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024