Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллиги кенг нишонланди

Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими ҳамда Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази билан ҳамкорликда Ўзбек шеъриятининг оташнафас шоираларидан бири, инсон руҳияти дунёсининг бетакрор куйчиси Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда Афғон ўқувчи ёшлари томонидан Зулфияхоним ижоди ва ҳаёт йўлига бағишланган саҳна кўринишлари, шеърхонлик кечалари ўтказилди.

Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар ва марказнинг Афғон ўқувчилари тадбир ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Маълумот учун, баҳор куйчиси Зулфияхоним 1915 йил 1 март куни Тошкентда таваллуд топган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 56 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс