Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул аҳоли мурожаатларини манзилли ҳал этиш омилидир

Аҳоли мурожаатларини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш, муаммоларни тинглаш ва жойида ўрганиб чиқиш мақсадида Термиз тумани ҳокими Шухратжон Уриновнинг навбатдаги сайёр қабули туманнинг “Қаҳрамон” маҳалласида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси, тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди. 30 га яқин фуқаро иштирок этган сайёр қабулда аҳоли вакилларининг 12 та мурожаати тингланди ва масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси жойида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди. Масъуллар томонидан 4 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва ижроси муддат талаб қиладиган 3 та мурожаат туман ҳокимининг кўрсатмаси билан масъулларга йўнатилтирилди ва ижроси 1-сектор штаби томонидан назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс