Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” тадбирлари бошланди

Баҳор – янгиланиш ва яшариш фасли. Байрамларга бой бўлган бу фаслда “8 март – Халқаро хотин-қизлар” байрамини кенг нишонлаймиз. Ҳукумат топшириғига асосан сана муносабати билан юртимизда 3-10 март кунлари “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Куни-кеча Термиз туманидаги маҳаллаларда ҳам ҳафталик доирасидаги тадбирлар бошланди. Ҳусусан, туманнинг “Термиз” маҳалласида туман ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги мутахассиси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳалла йиғини билан ҳамкорликда “Ибратли келин” тадбири ўтказилди. Тадбирда маҳалланинг келинлари ва қизлари бир нечта шартларда ўзаро беллашишди.

Танлов сўнгида ғолиб деб топилган ибратли келинлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

“Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида туманнинг барча маҳаллаларида жорий йил 3-10 март кунлари турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилади.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс