Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“ВАТАНПАРВАРЛАР” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусбоқасининг туман босқичи туманда жойлашган 18299-сон ҳарбий қисм саф майдонида бўлиб ўтди.

Ҳарбий-спорт мусобақасининг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Қобулова, туман ҳокимининг ўринбосари С.Нуриев, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Д.Жўрабоев, 18299-сон ҳарбий қисм раҳбарияти ҳамда халқ таълими бўлими ва умумтаълим мактабларининг фан ўқитувчилари иштирок этишди.

Мусобақанинг туман босиқичида тумандаги 28 та умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларидан саралаб олинган жамоалар иштирок этишди. Мусобақада жамоалар “Моҳир мерган”, “Ҳарбийлаштирилган эстафета”, “Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш”, “Сафда қўшиқ айтиш”, “Темур тузуклари билимдони” каби шартларда ўзаро беллашишди.

“Моҳир мерган” босқичида 25-сонли мактаб ўқувчиси С.Эргашев энг яхши натижани қайд этган бўлса, “Темур тузуклари билимдони” шартида 3-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Б.Саидмахмудов энг юқори баллни қўлга киритди.

Жамоаларнинг муросасиз беллашувларидан кейин ҳакамлар барча шартлардаги балларни ҳисоблаб, мусобақа ғолибларини эълон қилишди. Унга кўра 16-сонли мактаб жамоаси 1-ўринни, 24-сонли мактаб жамоаси 2-ўринни, 12-сонли мактаб жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа ғолибларига фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар топширилди ва 16-сонли мактаб жамоасига мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.

Ўқувчи ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш, оммавий тарзда спорт билан шуғулланишларини янада ошириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган ҳарбий-спорт мусобақаси ҳақиқий байрам тантаналарига айланди.

Тадбир сўнгида туман Маданият бўлими томонидан концерт томошалари ва кўнгилочар дастурлар намойиш этилди.

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 65 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс