Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК АЗИЗ ВА МЎТАБАР НУРОНИЙ ОНАХОНЛАР

“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами – бу барча аёллар, жажжи қизалоқлар, гўзал қизлар, азиз опа-сингиллар, мунис оналар ва мўтабар онахонлар байрамидир.

Ёшлар ишлари агентлиги Термиз туман бўлими ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамида ўзига хос акция ташкил этиб, маҳаллалардаги ёши кекса нуроний онахонлар ҳолидан хабар олишиб, байрам билан қутлашмоқда.

Термиз тумани “Ат-Термизий” маҳалласида яшовчи Зумрад момонинг хонадонида катта байрам шодиёнаси, нуроний онахон бугун фарзандлари ва набиралари даврасида ўзининг муборак 101 ёшини қарши олмоқда. Ёшлар етакчиси ва маҳалла ёшлари Зумрад момони таваллуд кунлари ҳамда байрам билан қутлаб, хонадонида бўлишди ва мўтабар нуроний онахонимизнинг дуоларини олишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс