Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки аёллар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Ҳаммамиз орзиқиб кутган янгиланиш фасли бўлган гўзал баҳор кунларида, Термиз туманидаги “Oxus” дам олиш масканининг очиқ осмон остидаги тадбирлар майдонида “8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида туман ҳокими Шухратжон Уринов иштирок этиб, туманнинг барча аёллари, хотин-қизларини байрам билан муборакбод этди.
Байрам муносабати билан таълим, фан, маданият, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, давлат бошқарув органлари ва бошқа соҳаларда самарали фаолият юритиб келаётган ҳамда тадбирда иштирок этган туман аёлларининг барчасига байрам совғалар топширилди. Байрам дастури доирасида туман маданият бўлимининг санъаткорлари ва раққоса қизларининг чиқишлари байрам тадбири иштирокчиларига кўтаринки руҳ бағишлаб, ижро этилган куй-қўшиқлар ўйин-кулгуларга уланиб кетди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024