Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Республика Маънавият ва маърифат маркази директори ўринбосари Термиз туманида ёшлар етакчилари фаолияти билан танишди

Термиз туманида 29 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар етакчилари фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг асосий вазифаларига маҳаллада ёшлар балансини юритиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва бошқалар киради.

Куни-кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази директори ўринбосари Фурқат Хўжақулов Термиз туманида бўлиб, вилоят Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Наргиза Рахматуллаева, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Зикрулло Бакижоновлар ҳамрохлигида “Орол” ва “Халқобод” маҳаллаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчиларининг фаолиятлари билан танишди.

Маҳаллаларда масъуллар билан учрашиб, уларга ёшлар етакчиларининг самарали фаолият юритишини таъминлаш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тавсияларини бериб ўтди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс