Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Банд бўлмаган хотин-қизлар гилам тўқиш ишларига жалб қилинади

Термиз тумани ҳокимлиги Маҳаллабай ишлаш маркази томонидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда ишсиз хотин-қизлар учун туманнинг “Орол” маҳалласида жойлашган “Остона гилам” оилавий корхонасида семинар ташкил этилди.

Ушбу оилавий корхонада жундан туркман миллий гиламлари тўқилади. Ҳомашёси эса шу ернинг ўзида тайёрланмоқда ва корхона томонидан маҳалладаги кўпчилик хотин-қизлар бандлиги таьминланган. Корхона томонидан ҳунар ўрганиш истагидаги барча хотин-қизларга гилам тўқиш сирларини бепул ўргатиш йўлга қўйилган бўлиб, гилам тўқишни яхши ўзлаштирган хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳам назарда тутилган.

Шу мақсадда корхонада касб ўрганиш ва ишлаш истагида бўлган хотин-қизлар учун “Очиқ эшиклар” куни ўтказилиб, корхонанинг иш фаолияти ва гилам тўқиш жараёнлари таништирилди. Келгусида касб ўрганиш ва ишлаш истагида бўлган хотин-қизлар учун корхона билан ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этилади ва ишлаш истагида бўлган хотин-қизлар бандлиги таъминланади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс