Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

Мамлакатимизда ислоҳотлар инсон қадри учун хизмат қилмоқда ва аҳоли манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Давлатимиз Раҳбари таъкидлаганидек, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, 2-Сектор раҳбари, туман прокурори Ботир Олтибоевнинг “Термиз” маҳалласида фуқаролар ва ёшлар вакиллари билан навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман Халқ қабулхонаси раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг, жумладан ёшларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўттиздан ортиқ фуқаролар иштирок этган тадбирда аҳоли вакиллари ва ёшларнинг 21 та мурожаат ва талифлари тингланди, 6 та мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. Масъуллар томонидан 5 та мурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 10 та мурожаат ижроси муддат талаб қилганлиги боис, тегишли масаланинг мураккаблигига кўра ижро муддатлари белгиланиб, масъулларга ижобий ҳал этиш чораларини кўриш кўрсатмаси билан йўналтирилди.

Тадбир сўнгида қабул қилинган ҳар бир мурожаат ижроси назоратда эканлиги, сайёр қабулда иштирок этган халқ вакиллари – вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари ҳам ушбу мурожаатлар ижросини алоҳида назоратга олинишини таъкидладилар.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс