Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Орол маҳалласида Наврўз сайли байрам тадбирлари бўлиб ўтди

Термиз туманининг барча маҳаллаларида янгиланиш ва яшариш айёми – “Наврўз” умумхалқ байрами сайллари турли тадбирлар, учрашувлар, сайллар кўринишида давом этмоқда.

Бугун туманнинг “Орол” маҳалласида турли тадбирлар орқали аҳолининг барча қатламларини ўзида қамраб олган байрам тадбири ва уч авлод учрашуви каби тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Маъмуржон Шукуров, туман ҳокими Шухратжон Уринов, вилоят “Бувижонлар мактаби” раиси Робия Тўлакова, туман Секторлар раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда “Орол” маҳалласи аҳолиси вакиллари, жумладан, нуронийлар ва ёшлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида эрта тонгдан “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” шиори остида кексалар учун пиёда юриш тадбирлари ташкил этилди. Маҳалланинг марказий кўчаси бўйлаб маҳалла нуронийлари ва меҳнат фахрийлари оммавий юриш тадбирларида иштирок этишиб, эрталабки бадан-тарбия машғулотларини ўтказишди.

Тадбир меҳмонлари “Орол” маҳалласи гузарида бўлишиб, бу ерда йўлга қўйилган ҳунармандчилик, тикувчилик ва бошқа лойиҳалар фаолияти ҳамда маҳаллада ишлаб чиқарилган ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий таомлар кўргазмаси билан танишишди.

Шундан сўнг, меҳмонлар ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи, 100 ёшни қаршилаган Рўзибой бобо Қурбонов хонадонида бўлишди ва фахрий нуронийнинг ҳолидан ҳабар олишиб, дилдан суҳбатлашишди. Рўзибой бобо Қурбонов юрт тинчлиги сўраб дуода бўлди.

Тадбир меҳмонлари маҳалладаги ижтимоий ҳимояга ва эътиборга мухтож уйда ётиб қолган, кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан ҳам хабар олишиб, уларга байрам совғаларини етказишди.

Шунингдек, тадбир давомида кекса ёшдаги отахона ва онахонлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Мутахассис шифокорлар нуронийларга ўзларининг тегишли тавсияларини беришди.

Концерт дастурида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан миллий куй-қўшиқлар, раққоса қизлар томонидан эса ўзбек ва туркман миллий рақслари ижро этилиши йиғилганлар кўнглига байромона кайфият бағишлади.

 

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс