Жорий йил 2 феврал куни Давлатимиз Раҳбари ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 1 мартдан бошлаб «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланиши маълум қилинган эди. Шу муносабат билан Термиз туманида ҳам «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири доирасида баҳор мавсумида дарахт ва бута кўчатларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, амалга ошириш бошлаб юборилди.
Бугун туманнинг “Нурафшон” маҳалласида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан Термиз тумани ҳокимлиги ва туман Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда дарахт кўчатлари экиш акцияси тадбири ташкил этилди.
Унда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов, ҳаркатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Мавлуда Қобулова, туман ҳокимининг ўринбосарлари Шухрат Рахмонқулов ва Санжар Нуриев, туман Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарияти ҳамда 135 нафар ишчи ходимлари иштирок этишди.
Акция давомида кўчатларни ташиш, экиш ва суғориш ишларида фойдаланиш учун туман Ободонлаштириш бошқармасининг махсус техникалари жалб қилиниб, тадбирда давомида 350 та манзарали, 120 та мевали, жами 470 дона дарахт кўчатлари экилди.
Туман Ободонлаштириш бошқармасига экилган дарахт кўчатларини парваришлаш, ҳудудни яшил маконга айлантириш бўйича масъулларни бириктириш вазифаси юклатилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024