Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳаллаларга хотин-қизлар фаоллари сараланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ҳар бир маҳаллада Хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди.

Фармон билан хотин-қизлар фаолининг вазифалари, номзодларга қўйиладиган талабалар ҳамда уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари белгиланган.

Мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, бугун Термиз туманидаги 29 та маҳалла фуқаролар йиғинларига хотин-қизлар фаоли бўлиш истагини билдириб, vacancy.argos.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган номзодлар билан туман ҳокимлигида суҳбатлар бўлиб ўтмоқда.

Танлов суҳбатлари вилоят ҳокимлиги масъул ходими Дилмурод Файзуллаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Зумрад Муродова, туман Адлия бўлими бошлиғи Баҳодир Ашуров ҳамда бошқа масъуллар томонидан, ҳар бир номзод билан индивидуал суҳбат ўтказиш ва савол-жавоб тарзида олиб борилмоқда.

Суҳбат якунларига кўра ҳар бир маҳаллага биттадан Хотин-қизлар фаоли танлаб олинади ва лавозимга тайинланади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс