Термиз тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи ловозимига Расулова Маърифат Амонуллаевна тайинланди.
Маърифат Расулова 1977 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 1999 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – ўзбек тили ва адабиёти.
Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Термиз давлат университети филология факультети ўқув ишлари инспектори вазифасидан бошлаган.
2007-2015 йилларда Термиз тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи услубчиcи, директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 2015-2019 йилларда Термиз архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
2019 йилдан буён Термиз тумани Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024