Туманда ички йўлларни таъмирлаш, тошлаш, тошланган йўлларга асфальтобетон қопламаси билан қоплаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, режа асосида ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги асосий ишлар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари ҳамда техникалари томонидан амалга ошириб келинмоқда.
Туман йўллардан фойдаланиш корхонаси йўлсозлари куни-кеча туманнинг “Муҳиддин Эштемиров” маҳалласи ҳудудидаги ички йўлларда, жумладан маҳалладаги “Кўктош ота” қабристонига олиб борувчи йўлларда асфальтобетон қопламасини ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Бу ҳақида Сурхондарё вилояти автомобил йўллари Бош бошқармаси матбуот хизматининг ахборотида маълум қилинган.
Шу ўринда маълумот учун туманда 2022 йилда 2 та маҳаллада “Обод қишлоқ” Давлат дастури, 2 та маҳаллада “Ижтимоий-иқтисодий оғир ҳудудлар маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш” дастури орқали ички йўлларни таъмирлаш, тупроқ йўлларни тошлаш ишлари амалга ошириб бориляпти.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024