Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ислоҳотлар амалда; Деҳқончилик учун 10 йиллик ижарага ерлар ажратиб берилди

Давлатимиз Раҳбарининг топшириғи билан аҳолини қўшимча даромад билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли томонидан экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни рағбатлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, суғориладиган ер майдонларини аҳолига 10 йиллик ижарага бериш тартиби жорий қилинган эди.

Бунинг учун республикамизнинг ҳар бир ҳудудида маҳаллалар кесимида 10 сотихдан 1 гектаргача бўлган ер майдонлари аукционга чиқарилди. Аукционда иштирок этиш, ерни ижарага олиш тартиблари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ерларни ижарага олиш бўйича устунлик берилиши белгиланди.

Ўтказилаётган аукционлар натижаларига кўра ер майдонларини ютган фуқароларга ерларни ажратиб бериш ишлари бошланди. Жумладан, туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларга, хусусан ишсиз, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга мутасаддилар томонидан 50 сотихдан ер майдонлари ўлчаб, ажратиб берилди.

Эндиликда фуқаролар ушбу ер майдонларида ўз деҳқончилик фаолиятларини йўлга қўйишлари, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириб, қўшимча даромад олишлари мумкин.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс