Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида 660 ўринли мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Термиз тумани “Бунёдкор” маҳалласида умумий лойиҳа қиймати 13,5 миллиард сўм бўлган 660 ўринли янги мактаб ўқув биноси ҳамда 12х24 метр ўлчамдаги спорт зали қурилиб, тўлиқ жиҳозланди ва куни-кеча фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Алишер Хидиров, вилоят прокурорининг ўринбосари Халматжон Куллиев, Термиз тумани ҳокими Шухратжон Уринов ҳамда маҳалла нуронийлари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар замонавий типда қурилган ва барча шарт-шароитларга эга ушбу мактаб шу ерлик болаларнинг тахсил олишига хизмат қилишини таъкидлаб, келгусида ушбу таълим масканини битирган ўқувчилар давлатимиз ва жамиятимиз ривожига муносиб хисса қўшадиган кадрлар бўлиб етишишларига ишонч билдиришди.

 

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс