Сектор раҳбарларининг аҳоли ичига кириб уларнинг муамоларини ўрганиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали иш ўринларини яратилишига кўмаклашиш, аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш асосий вазифалари ҳисобланади.
Туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев секторда “Зарбдор ойлик” эълон қилиб, ҳудуддаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлар муамммоларини ўрганиш, уларнинг ечимини қилиш ва янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашиш ишларини олиб бормоқда. Куни-кеча туман прокурори “Зарбдор ойлик” доирасида “Ш.Рашидов” маҳалласида бўлди.
Аҳоли муаммоларини ўрганиш билан бирга маҳалладаги тадбиркорларнинг лойиҳалари билан танишилди ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича мурожаатлари жойида ўрганиб чиқилди. Кредит олишда ёрдам кўрсатиш, лойиҳаларни кенгайтиришга кўмаклашиш орқали биргина “Ш.Рашидов” маҳалласининг ўзида 55 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинди. Ушбу вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва тижорат банклари раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Жумладан, тадбиркорлар томонидан қуёнчилик, биогумус тайёрлаш, павлония дарахатларини етиштириш, тикувчилик каби лойиҳаларни кенгайтириш, ун ишлаб чиқариш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, пахтага ишлов бериш цехи, металл ва темир материалларига ишлов бериш лойиҳаларини амалга оширилиши белгилаб олинди ва сектор томонидан барча зарурий ёрдамлар кўрсатилиши маълум қилинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024