Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Зарбдор ойлик” доирасида аҳоли муаммолари ўрганиш бўйича ишлар “Амир Темур” маҳалласида давом эттирилди

Ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, тадбиркорлар билан ишлаш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли даромадларини ошириб, камбағалликни қисқартириш ҳамда оилаларнинг реал даромадларини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада туманнинг 2-Секторида “Зарбдор ойлик” эълон қилинган бўлиб, туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев ҳар куни ҳудуддаги битта маҳаллада бўлиб, уйма-уй юрган ҳолда аҳоли мурожаатларини тинглаш, тадбиркорлар билан учрашиб уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда мурожаат ва муаммоларнинг ечимини қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Куни-кеча “Зарбдор ойлик” доирасида ишчи гуруҳ “Амир Темур” маҳалласида бўлишди ва 6 та йўналишда ишларни олиб боришди. Ўрганишларда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги вакили Б.Маматалиев, туман Халқ қабулхонаси мудири О.Норматов ҳам иштирок этишди.

Ишчи гуруҳ имтиёзли кредит асосида зотдор паррандачиликни (Товуқнинг қора шахзода тури) йўлга қўйган Г.Элмуратова хонадонида бўлишиб, олинган кредит маблағларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганишди. Суҳбат давомида Г.Элмуратова тадбиркорликнинг бошқа йўналиши, биогумус етиштиришни йўлга қўйганини маълум қилиб, олиб бораётган ишлари билан таништирди. Ҳудди шунингдек, Ў.Қаюмова ҳам ўз хонадонида имтиёзли кредит эвазига 50 дона зотдор парранда боқишни йўлга қўйган. Ў.Қаюмова ўз томорқасидан самарали фойдалниш мақсадида иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли кредит ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаатни ижобий ҳал этиш бўйича ҳоким ёрдамчисига кўрсатма берилди.

Шунингдек, маҳаллада ташкил этилиши режалаштирилган маиший хизмат кўрсатиш нуқталари ва бошқа лойиҳалар ҳам кўздан кечирилиб, сектор томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилиши маълум қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс