Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Тошкент шаҳридан ташриф буюрган малакали шифокорлар Термиз туманида тиббий кўриклар ўтказишмоқда

Аҳолини қийнаб келаётган, юқори технологик жарроҳлик амалиётига муҳтож касалларни аниқлаш ва уларда бепул тиббий амалиётлар ўтказиб, даволаш ишларини олиб бориш мақсадида Тошкент шаҳридан ташриф буюрган малакали шифокорлар гуруҳи Термиз туманида бўлиб туришибди.

Туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида беморлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тегишли ташхислар қўйиш ва даво муолажаларини тавсия этиш ҳамда юқори технологик жарроҳлик амалиётига мухтож беморларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли Термиз тумани фуқаролари, агар Сизнинг соғлигингизда муаммолар бўлса малакали шифокорлар қабули учун ўз яшаш ҳудудингиздаги Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва оилавий шифокор пунктларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва оилавий шифокор пунктлари мудирларининг телефон рақамлари билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс