Термиз тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда ҳомийлар билан ҳамкорликда туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласидаги Истиқлол кўчасидаги тупроқ йўлларнинг 1 км қисмида шағал-тупроқ аралашмаси тўшалиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ушбу ҳашарга 10 га яқин юк ташувчи ва 3 та махсус техникалар жалб қилинди. Аҳоли вакиллари йўлсозларга кўмак бериб, қўл кучи талаб қиладиган ишларда фаол иштирок этишди.
Ҳозирда йўлнинг қолган қисмида ишлар қизғин давом эттирилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024