Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Муаммо, мурожаат ва ечим: Туман прокурори 2-Сектордаги “Ш.Рашидов” маҳалласида сайёр қабул ўтказди

Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш ва масъуллар иштирокида жойига борган ҳолда ўрганиб, ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг ҳар бир сектор раҳбари ҳафталик иш режасида маҳаллаларда сайёр қабул ва ёшлар билан учрашувлар учун алоҳида бир кунни ажратишган.

Бугун ҳам туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев ўзининг иш режасига мувофиқ “Ш.Рашидов” маҳалласида аҳоли ва ёшлар вакиллари билан учрашиб, сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов, тумандаги мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда ўттиздан ортиқ аҳоли вакиллари, хусусан ёшлар иштирок этишди.

Қабул давомида фуқароларнинг 14 та турли масаладаги мурожаати тингланиб, 4 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. Масъуллар томонидан 3 та мурожаат муаллифига кўтарилган масала юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ижроси муддат талаб қиладиган 7 та мурожаат масъулларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс