Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2022 йил 1-босқичида Ўзбекистон Республикаси “Очиқ бюджет” портали орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида Термиз туманида истиқомат қилувчи фуқаролар учун аҳамиятга эга бўлган жами 450 та таклифга овоз берилди.
Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 7 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди:
1-ўрин: Термиз тумани “Қаҳрамон” маҳалласи Бунёдкор кўчаси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш таклифи - 2286 та овоз, таклиф қилинган маблағ 500.0 млн сўм;
2-ўрин: Термиз тумани “Янгиер” маҳалласидаги Қишлоқ врачлик пункти биносини таъмирлаш таклифи - 2205 та овоз, таклиф қилинган маблағ 990.0 млн сўм;
3-ўрин: Термиз тумани “Орол” маҳалла фуқаролар йиғини биносини таъмирлаш таклифи - 2182 та овоз, таклиф қилинган маблағ 150.0 млн сўм;
4-ўрин: Термиз туманидаги 5-сонли умумтаълим мактаби дераза ромларини замонавий стандартларга мослаб таъмирлаш таклифи - 2165 та овоз, таклиф қилинган маблағ 540.0 млн сўм;
5-ўрин: Термиз туманидаги 3-сонли умумтаълим мактаби биноларининг пол қисмини жорий таъмирлаш таклифи - 2138 та овоз, таклиф қилинган маблағ 226.0 млн сўм;
6-ўрин: Термиз туманидаги 24-сонли умумтаълим мактабининг атрофини ўраш ва жорий таъмирлаш таклифи - 2106 та овоз, таклиф қилинган маблағ 381.0 млн сўм;
7-ўрин: Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласида жойлашган 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига қўшимча 2 та бино қуриш таклифи - 1962 та овоз, таклиф қилинган маблағ 800.0 млн сўм.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024
7-urinda ģolib deb topilgan tashabbusning "7-o‘rin: Termiz tumani “Gulbahor” mahallasida joylashgan 15-sonli davlat maktabgacha ta’lim tashkilotiga qo‘shimcha 2 ta bino qurish taklifi - 1962 ta ovoz, taklif qilingan mablag‘ 800.0 mln so‘m." Mana shunga qurilishiga kuproq etibor beringgizlar, Uchastka nazoratchisi yoki mahalla boshi nazoratga olsin.