Жорий йил май ойида маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Термиз туманида сайлов жараёнлари тайёргарлик кўриш ва номзодларни рўйхатга олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шухратжон Уринов ва туман Давлат солиқ инспекцяиси бошлиғи, 4-Сектор раҳбари вазифасини бажарувчи Комилжон Рахмановлар сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғини раислигига номзодлар билан учрашув ўтказишди.
Учрашувда бугунги кунда номзодларга қўйилган талаблар ва сайловни амалдаги қонунлар асосида ўтказилишини таъминлаш бўйича масалалар кўриб чиқилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024